23:53 / 03.06.2021
2 672

“Барса” Агуэрога “арзимаган” пул тўлайди!


“Манчестер Сити”дан кетиб, эркин агент сифатида “Барселона” сафига қўшилган Серхио Агуэро шартномасининг молиявий томонлари ошкор бўлди.

Маълумотларга қараганда, каталонияликлар аргентиналик юлдузга йилига солиқларни қўшиб ҳисоблаганда олти миллион евро маош тўлайди. Серхио дўсти Месси билан бирга ўйнаш учун маошининг тўрт баравар пасайишига рози бўлди.

“Манчестер Сити” энг зўр тўпурарига 23 миллион евро тўларди. Мессининг ўзи агар янги битимга имзо чекса, йилига 60 миллион евро маошга эга бўлади.

Агуэро Аргентина терма жамоасида ҳам Месси билан бирга ўйнайди. Аслида каталонияликлар Мессини олиб қолиш учун ҳам уни олиб келгани айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барса” Агуэрога “арзимаган” пул тўлайди!