18:44 / 06.06.2021
3 444

Ўзбекистон МТЖ Саудиядаги саралашда ҳали ўйин ўтказмади. Аммо хавотирлар ошмоқда


Саудия Арабистонида жаҳон чемпионати "D" гуруҳи саралаш босқич ўйинлари ўтказилмоқда. Мезбонлар ўз уйидаги охирги 2 беллашувда 6 очко ишлаб, имкониятини анча яхшилади ва турнир жадвалида биздан ўзиб кетди.

Энди бошқа гуруҳлардаги 2-ўринни эгаллаб турган жамоаларга эътибор қаратамиз.
"А" гуруҳи Хитой 5 ўйин 10 очко
"В" гуруҳи Қувайт 6 ўйин 10 очко
"С" гуруҳи Ироқ 5 ўйин 11 очко
"D" гуруҳи ЎЗБЕКИСТОН 5 ўйин 9 очко
"Е" гуруҳи Уммон 5 ўйин 12 очко
"F" гуруҳи Тожикистон 6 ўйин 10 очко
"G" гуруҳи БАА 5 ўйин 9 очко
"H" гуруҳи Ливан 4 ўйин 10 очко

Кўриб турганингиздек, Вадим Абрамов шогирдлари ҳали ўйин ўтказмасидан имкониятлари пасайиб бормоқда. Сабаби, бошқа гуруҳлардаги жамоалар керакли очколарни жамғармоқда (жамғарган). 2-ўринда бораётганлар орасида ҳамюртларимиз фақатгина Кувайтдан яхшироқ ҳолатда, БАА билан эса бир хил вазиятдамиз. Қолганлар борган сари илгарилаб кетмоқда.

Саралашнинг кейинги босқичига иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 4 жамоа чиқишини инобатга олсак, биз учун қолган 3 учрашувнинг ҳар бири финалга тенг. Агар гуруҳдаги қолган 3 учрашувда зафар қучсак, 1-ўрин билан 3-саралаш босқичига ўтамиз. Иккинчи ўрин вакилларимиз учун хавфли бўлиши мумкин. Бошқа жамоалар жим турмаяпти.

Бош жамоамиз Саудиядаги илк беллашувни 7 июнь куни бошлайди. Шу куни ҳамюртларимиз Сингапур билан ўйнайди.

"ЖЧ-2022" саралаш босқичи. D гуруҳи
7 июнь. Ўзбекистон – Сингапур. 23:00
11 июнь. Яман – Ўзбекистон. 23:00
15 июнь. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. 23:00.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖ Саудиядаги саралашда ҳали ўйин ўтказмади. Аммо хавотирлар ошмоқда