13:44 / 09.06.2021
11 144

Аброр Пирриев: "Сингапур билан ўйинда 4 нафар футболчимиз жароҳат олди"


Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман билан баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Сингапурга қарши кечган баҳсдан кейин терма жамоа шифокори ЎФА матбуот хизматига интервью берди.

"Сингапур билан ўйинда голлар билан бирга жароҳатлар ҳам кўп бўлди.

Ҳожимат Эркинов ҳеч қандай контактсиз ўзи жароҳат олди. Бу ўринда майдон иссиқлиги туфайли, чимнинг қуриб қолгани, оёқ сирпанмаслиги боис тизза соҳасидан жароҳат олиб майдонни тарк этди. Биринчи қўшимча текширувлар биринчи ўйлаганимиздек жароҳат жиддий эмаслигини кўрсатди. Аммо ҳали инструментал текширувлар жавобини олмаганимиз боис бу ҳақда сўнгги хулосани беришга бироз вақтли.

Шунингдек биринчи таймда Ҳусниддин Алиқулов ҳам тиззасидан жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг жароҳати жиддий эмас. Катта эҳтимол билан Ҳусниддин Яман билан баҳсни ўтказиб юборади, Саудия Арабистони билан ўйинга эса тайёр бўлади.

Сингапур билан баҳсда Одил Аҳмедов, Ислом Қобиловда ҳам енгил жароҳат олишгани маълум бўлди. Даво муолажалари қилиниб, керакли чора тадбирлар ўтказилганидан кейин ўйинга яқин қолганида уларнинг майдонга тушиш ёки тушмасликлари маълум бўлади.

Таркибимизда жароҳат олган футболчиларнинг ўрнини боса оладиган ўйинчилар етарли. Шундай экан навбатдаги баҳсларда яхши натижа кўрсатиш учун бизда ҳеч қандай тўсиқ йўқ деб ўйлайман", - дейди Аброр Пирриев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аброр Пирриев: "Сингапур билан ўйинда 4 нафар футболчимиз жароҳат олди"