16:39 / 09.06.2021
2 457

Ўзбекистон МТЖ лагерида қандай янгиликлар бор?


Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман билан баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Биз айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиев билан боғландик.

"Бугун мураббий ва футболчилар коронавирусга тест топширишди. Қоидага кўра ҳар 72 соатда тест топшириш керак. Кеча Сингапур билан ўйинда тўлиқ ўйнаган футболчилар индивидиуал шуғулланишганди. Бугун кечки пайт терма жамоамиз аъзолари тўлиқ таркиб билан машғулот ўтказишади. Жароҳат олган футболчилар борасида шифокоримиз Аброр Пирриев тўлиқ маълумот бериб ўтдилар", - дейди ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиев.

Эслатиб ўтамиз, Яман - Ўзбекистон учрашуви 11 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖ лагерида қандай янгиликлар бор?