
“Насаф” клуби матбуот хизматининг хабар беришича, бугун "аждарлар" Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан куч синашди. Учрашув Тошкентдаги "Тўқимачилик" стадионида бўлиб ўтди. Назорат беллашувида “Насаф” 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Ҳар иккала гол ҳам биринчи бўлимда киритилди. 19-дақиқада Жўрабек Манноновнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Ғолиб Ғайбуллаев боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйган бўлса, 28-дақиқада Дилшод Саитовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Шоҳмалик Комилов наманганликлар дарвозасига киритди. “Навбаҳор”нинг ягона жавоб голига 62-дақиқада Слависа Стоянович муаллифлик қилди.
“Насаф” таркиби: Aзамат Сойибов, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов, Жўрабек Маннонов, Ҳусайн Норчаев (Жаъфар Каримов, 80), Суҳроб Нуриллоев (Шаҳзод Aкрамов, 60), Aкмал Мозговой (Aбубакр-Ризо Турдиалиев, 46), Сардор Саъдуллаев (Жасур Жумаев, 75), Шерзод Насруллаев, Шоҳмалик Комилов (Марко Станоевич, 46), Укеме Уильямс (Муродбек Раҳматов, 40).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар