
Дания термаси шифокори Мортен Бесен терма футболчиси Кристиан Эриксен борасида маълумот берди.
"Кристиан майдонга йиқилган пайтда бизни чақиришди. Биз унинг олдига етиб борган пайтда ён томони билан ётган, нафас олаётган ва юраги ураётганди. Кейинчалик бу тўхтаб қолди.
Бу гапимизни эшитган барча йиғлаб юборди. Биз унинг юрагини массаж қилдик. Тиббий ёрдам гуруҳи билан уни стадиондан олиб чиқиб кета олдик. Текширув учун кетаётганида Кристиан мен билан гаплаша олди", - деди Бесен.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар