Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2022 мусобақаси саралаши доирасида 15 июнь, сешанба куни Саудия Арабистонига йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:3). Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ушбу учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.
"Рақиб бугун кучлироқ ҳаракат қилди. Саудия Арабистонини иккита ўйиндаги ғалаба билан табриклаган бўлардим. Эҳтимол, улар Жаҳон Чемпионатига чиқар, жамоага омад тилаймиз. Бошқа томондан жуда қайғули ҳолат, Ўзбекистонда кўплаб мухлислар биздан ғалаба кутганди, биз улардан натижа учун узр сўраймиз.
Футболчиларни руҳий тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатом. Бошидан нима учун бунчалик бўшашганимизни тушунтириб беришим қийин.
Биз Саудиянинг қарши ҳужумда тез ҳаракат қилишини билардик, улар буни яхши уддалайди. Шунга қараб қанотларни кучайтирдик. Лекин олдинга ўтиб кетиб, биринчи ва иккинчи голларни қабул қилиб олдик. Рақибларимиз жуда осонлик билан дарвозамизга йўл топа олди. Биринчи таймда рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетмаслигига ҳаракат қилдик, афсуски, ҳужумга берилиб кетдик ва хатога йўл қўйдик.
Кейин эса кутилмаганда иккинчи голни қабул қилиб олдик. Саудия Арабистони дарвозаси олдида деярли хавфли ҳужум ҳам ташкил эта олмадик. Имкон етганича ҳаракат қилдик. Лекин кутилмаганда голлар ўтказиб юбордик ва ўйин услубимиз йўқолиб қолди. Мени кўпроқ гол ура олмаганимиз ҳайрон қолдирди", - деди Вадим Абрамов.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк марта Жаҳон Чемпионатлари саралаши доирасида сўнгги, 3-босқичга чиқа олмади. Мазкур ўйинда Вадим Абрамов шогирдларига кейинги босқичга чиқиш учун дуранг натижа ҳам кифоя қиларди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади