06:29 / 20.06.2021
5 216

Шунчаки даҳшат: Бектемир Мелиқўзиев проф боксдаги 8-жангида аянчли нокаутга учради


Профессионал бокснинг суперўрта вазн тоифасида (-76,2 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (7-1, 6 КО) ўзининг навбатдаги жангини америкалик Габриэль Росадога (26-13-1, 15 КО) қарши ўтказди.

АҚШ вақти билан 19 июнь оқшомида Эл-Пасо шаҳри (Техас штати) мезбонлигида ўтказилган Мелиқўзиев—Росадо жанги атиги 3 раунд давом этди. Жанг аслида 12 раундга белгиланганди. 1-раунд Бектемирнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва у ҳатто раунд сўнгида Габриэлни нокдаун ҳолатига туширди. 2-раундда эса боксчилар бироз сокинлашди.

3-раундга келиб Мелиқўзиев ҳужумга ўтган бир вақтда Росадонинг ўта кучли ўнг қўл зарбасини қабул қилди ва чуқур нокаут ҳолатига тушди. Шу тариқа жанг якунланди.

Росадо бу ғалаба орқали Бектемирнинг WBA Continental ва WBO International камарларига эга чиқди.

Қайд этиш жоиз, бу Бектемир Мелиқўзиев учун профессионал боксдаги илк мағлубият бўлди. У Росадога қадар 7 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба (6 тасида нокаут билан) қозонганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шунчаки даҳшат: Бектемир Мелиқўзиев проф боксдаги 8-жангида аянчли нокаутга учради