Россия премьер-лигасидаги ягона вакилимиз Остон Ўруновнинг ишлари ҳеч юришмаяпти. Ўтган йили шу пайтда Россия футболидаги барча гранд клубларнинг орзусига айланган креатив футболчимиз айни пайтда ҳеч бир жамоага керак бўлмай қолди.
Россия премьер-лигаси вакиллари янги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида хорижий ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда. Остон Ўрунов билан 2025 йилнинг ёзигача амал қиладиган шартномага эга бўлган “Спартак” жамоаси асосий таркиб футболчиларини Австрияда бошланган ва 5 июлга қадар давом этадиган йиғинга олиб кетган.
Янги мураббийлар штаби ҳам ўзбек ярим ҳимоячисини асосий таркибга қўшмади ва йиғинга жалб қилмади.
- Ўрунов “Спартак-2” жамоаси билан машғулот ўтказиш учун қолдирилди, - деб баёнот берди “Спартак”нинг жамоатчилик билан алоқалар департаменти директори Антон Фетисов.
“Спартак” бир ой муқаддам бош мураббийликка португалиялик Руй Виторияни таклиф этган эди. Бу мутахассис шакллантирган мураббийлар штаби ҳам Остон Ўруновга имконият бермайдиган кўринади. Буни футболчимиз асосий жамоа билан хорижий йиғинга олиб кетилмагани исботлаб турибди.
“Спартак”даги мувффақиятсизликка қарамай, Остон Ўруновга икки клуб харидор бўлганди. Қишки трансферлар даврида “Рубин” ўзбек футболчиси трансфери бўйич расмий сўров юборди. Лекин москваликлар 6 миллион евро сўрагани учун бу трансфер барбод бўлди.
Кейинроқ, ҳамюртимизни “Уфа” ижарага олди ва мавсум охирида сотиб олишга ҳаракат қилди. Томонлар бир неча ой давомида музокара ўтказди. “Уфа” клуби бош директори Шамиль Газизов бу ҳолат якуни бўйича изоҳ берди.
- Янги олиб келинган футболчилар орасида Остон Ўрунов йўқ. Бу ҳақида яна нимани гапириш мумкин? Биз ўзбек футболчиси учун бир миллион еврони учга бўлиб тўламоқчи эдик ва тўлов муддатлари аниқ кўрсатилганди. “Спартак” эса, бизга бошқача талаблар қўйди. Уларнинг шартини биз бажара олмаймиз. Ҳамкорлик учун раҳмат, лекин биз Ўрунов учун курашдан чиқдик. Бу оддий ҳолат холос, - деди Шамиль Газизов.
“Уфа” бош директори Шамиль Газизов Остон Ўруновни Россия футболчига олиб кирганини ҳаммамиз яхши биламиз. У футболчимизнинг “Локомотив”дан “Уфа”га трансфери шахсий маблағлари эвазига амалга оширган эди.
Ҳамюртимизнинг “Спартак” таклифини қабул қилишига ҳам айнан Газизов таъсир ўтказган. Аниқроғи, ўзи “Спартак” бош директори этиб тайинланганидан кейин Остонни бошқа клубларга бермасдан Москвага олиб келди.
Охир-оқибат, Газизовнинг иши “Спартак” раҳбариятига маъқул келмади ва қисқа муддатда истеъфога чиқарилди. Унинг ортидан Остон Ўрунов ҳам янги жамоа топиши кераклиги айтилди.
Айни пайтда Остон Ўруновда фақатгина “Спартак-2” жамоаси сафида Миллий футбошл лигасида тўп суриб, ўзининг нималарга қодирлигини исботлаб қўйиш варианти қолди холос. Чунки, янги жамоада ўзини кўрсата олмаган ва бир мавсум давомида бир неча маротаба жароҳат олган футболчини ўз олдига юксак мақсадларни қўйган клублар сотиб олмаслиги ҳақиқатга яқинроқ.
Ёки Остон Ўрунов ҳам премьер-лигага керак бўлмай қолгани учун ортга қайтган Жасур Жалолиддинов сингари юртимизга қайтиб келиб, ҳаммасини бошидан бошлаши керак бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди