07:27 / 08.07.2021
1 337

"Евро-2020". Данияни мағлуб этган Англия ўз тарихида илк бор финалга чиқди

"Евро-2020". Данияни мағлуб этган Англия ўз тарихида илк бор финалга чиқди

“Евро-2020” ярим финал босқичидан ўрин олган Англия ҳамда Дания терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Лондондаги “Уэмбли” стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
30-дақиқада Миккель Дамсгор жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этиб, ҳисобни очди. Орадан 9 дақиқа ўтиб ҳисоб тенглашди. Букайо Саканинг ўнг қанотдан узатган тўпидан сўнг Симон Кьер тўпни кутилмаганда ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Беллашувнинг асосий вақтида ғолиб аниқланмагач, қўшимча бўлимларга мурожаат этилди. Экстра таймларнинг биринчисида фаоллик кўрсатган Раҳим Стерлинг рақиб жарима майдони ичида йиқилди ва ҳакам Дания дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси беглилади. Харри Кейннинг пенальтидан йўллаган зарбасини Каспер Шмейхель қайтарди, қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Кейн иккинчи уринишда гол киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, “уч шерлар” ўз тарихларида илк бор Европа чемпионати финалига чиқишди. Инглизлар ҳал қилувчи ўйинда Италия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Мазкур беллашув 11 июль куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.

Англия - Дания 2:1
Голлар: Дамсгор 30', Кьер (автогол) 39', Кейн 104'
Англия: 1. Жордан Пикфорд, 2. Кайл Уокер, 5. Жон Стоунз, 6. Харри Магуайр, 3. Люк Шоу, 14. Калвин Филлипс, 4. Деклан Райс (8. Жордан Хендерсон 95'), 25. Букайо Сака (7. Жек Грилиш 69' (12. Киран Триппьер 105')), 19. Мэйсон Маунт (20. Фил Фоден 95'), 10. Рахим Стерлинг, 9. Харри Кейн.
Захира: 13. Аарон Рэмсдейл, 23. Сэм Жонстон, 11. Маркус Рэшфорд, 15. Тайрон Мингс, 16. Конор Коуди, 17. Жейдон Санчо, 24. Рис Жеймс, 26. Жуд Беллингем. 
Дания: 1. Каспер Шмейхель, 6. Андреас Кристенсен (2. Йоаким Андерсен 79'), 4. Симон Кьер, 3. Янник Вестергор (19. Йонас Винд 106'), 17. Йенс Ларсен (18. Даниэль Васс 67'), 23. Пьер-Эмиль Хейбьерг, 8. Томас Дилейни (24. Матиас Йенсен 88'), 5. Йоаким Меле, 9. Мартин Брейтуэйт, 12. Каспер Дольберг (15. Кристиан Нергор 67'), 14. Миккель Дамсгор (20. Юссуф Поульсен 67'). 
Захира: 16. Йонас Лессль, 22. Фредерик Реннов, 7. Роберт Сков, 11. Андреас Сков Ольсен, 13. Матиас Йоргенсен, 21. Андреас Корнелиус. 
Огоҳлантириш: Харри Магуайр 49'


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » "Евро-2020". Данияни мағлуб этган Англия ўз тарихида илк бор финалга чиқди