08:20 / 22.07.2021
2 662

Муроджон Аҳмадалиев ва Ронни Риос жанги қачон бўлиши айтиб ўтилди


Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBА ва IBF камарлари эгаси ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7КО) ўзининг навбатдаги жангида WBА йўналишида мажбурий даъвогар америкалик Ронни Риосга (33-3, 16КО) қарши рингга кўтарилади.

Маtchroom компанияси раҳбари Эдди Хирн IFL TVга маълум қилишича, Аҳмадалиев ва Риос ўртасидаги жанг 28 август куни Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.

Шунингдек, мазкур кардда биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9 кг) WBО чемпиони Элвин Сото (19-1, 13КО) WBА камари эгади Ҳирото Кюгучига (15-0, 10КО) қарши бирлаштиривчи жангда иштирок этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муроджон Аҳмадалиев ва Ронни Риос жанги қачон бўлиши айтиб ўтилди