Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - АГМК (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
"Суперлигадаги танаффусдан кейинги илк учрашувни ўтказдик, ўйин ритмидан чиқиб кетилгани кўриниб турди. Бугун иккита бир-бирига муносиб жамоалар ўйнашди. Сўнгги йилларда "Сўғдиёна" билан жуда кўп дуранг ўйнаяпмиз. Ҳисоб очилмаган бўлса ҳам иккала томон ҳам ҳужумкор ва шиддатли ўйнади. Бугунги баҳсда дуранг икки жамоани ҳам қониқтирди деб ўйлайман, чунки дурангга мос ўйин бўлди.
Ёзги трансфер ойнаси вақтида фақат Мартин Боакени таркибга қўшиб олдик. Сабаби футбол ўйинчоқ эмас, футболчиларнинг майдондаги ўзаро тил топишиб кетиши муҳим, янги мураббий бир жамоага келгач камида 3 йил вақт керак дейишадику. Таркибда катта ўзгаришлар фойдали ҳам бўлиши мумкин ёки аксинча.
Ҳакамликка эътирозим йўқ. Ҳакам ҳуштагини қанча кам чалса шунча яхши. Бугун шундай бўлди, жамоалар футбол ўйнашди ва майдонда қизиқарли баҳс кечди", - дейди Миржалол Қосимов.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ёзги трансфер ойнаси вақтида фақат Мартин Боакени таркибга қўшиб олдик. Сабаби футбол ўйинчоқ эмас, футболчиларнинг майдондаги ўзаро тил топишиб кетиши муҳим, янги мураббий бир жамоага келгач камида 3 йил вақт керак дейишадику. Таркибда катта ўзгаришлар фойдали ҳам бўлиши мумкин ёки аксинча.
Ҳакамликка эътирозим йўқ. Ҳакам ҳуштагини қанча кам чалса шунча яхши. Бугун шундай бўлди, жамоалар футбол ўйнашди ва майдонда қизиқарли баҳс кечди", - дейди Миржалол Қосимов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди