date
views 2 028

Токио—2020. Рустам Ассакалов грузиялик курашчини енгиб, чорак финалга чиқди


Токио—2020 Олимпиадасида бир қатор ўзбекистонлик спортчилар 3 август куни ўз иштирокини ўтказди.

Юнон-рум кураши бўйича -87 кг вазн тоифаси вакили Рустам Ассакалов 1/8 финалда грузиялик Лаша Гобадзега қарши кураш олиб борди. Унда Ўзбекистон вакили 6:5 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Қайд этиш керак, Гобадзе 2019 йилда -82 кг вазн тоифасида Жаҳон чемпионати ғолибига айланганди.

Ассакалов кейинги босқичда хорватиялик Иван Ҳуклекка қарши тўқнаш келади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Токио—2020. Рустам Ассакалов грузиялик курашчини енгиб, чорак финалга чиқди