10:44 / 19.08.2021
1 046

Сречко Катанец Ўзбекистонда қандай кутиб олинди?

Сречко Катанец Ўзбекистонда қандай кутиб олинди?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод Сречко Катанец музокараларнинг сўнгги босқичини ўтказиш учун Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.


Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабарига кўра, словениялик мутахассисни ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов кутиб олди.


Сречко Катанец Югославия ва Словения терма жамоалари, шунингдек, Италиянинг «Сампдория», Германиянинг «Штутгарт» клубларида ўйнаган. Словения термасини бошқарган пайтда 2000 йилда илк марта Европа чемпионати, 2002 йилда жаҳон чемпионатига олиб чиққан.


Унинг охирги иш жойи Ироқ термаси бўлган. Ироқликлар унинг бошчилигида ЖЧ-2022нинг учинчи босқичига муваффақиятли етиб келган. Ишдан кетишига 6 ойдан бери ойлик маошини ололмаётгани сабаб бўлган.

Катанец Ўзбекистон термасини бошқарган илк хорижий мураббий эмас. Абрамовдан олдин аргентиналик Эктор Купер бош мураббий бўлганди. Аммо унинг даврида Ўзбекистон Осиё чемпионатидаги энг ёмон натижаларини қайд этган. Оқибатда Купер ишдан олинган ва товон пули сифатида унга 7 млн. евро пул тўланган.

Сречко Катанец Ўзбекистон

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Сречко Катанец Ўзбекистонда қандай кутиб олинди?
[/banner_pushhouse