00:19 / 28.08.2021
1 694

Рио Фердинанд: "Сэр Алекс Роналду "Сити" формасини кийишини кўтара олмасди"

Рио Фердинанд: "Сэр Алекс Роналду "Сити" формасини кийишини кўтара олмасди"
Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтди. "Манчестер Юнайтед" афсонаси Рио Фердинанд жамоанинг бошқа бир афсоналаридан бири Криштиану Роналдунинг МЮга қайтиши ҳақида гапирди.

"Сэр Алекс Роналду "Сити" формасини кийишини кўтаролмасди. МЮга боғланган ҳеч қайси инсон буни ҳазм қила олмайди. Мен унга қўнғироқ қилдим ва сўрадим: Нималар бўляпти? Бу ҳазилми? Мен шунчаки бунга ишона олмасдим. Криштианудан "Сити"га ўтмаётганини аниқлаштиришни хоҳлагандим. Тез орада биз жуда ажойиб хабарларни эшитамиз деб умид қиламан. Бу ёз ақл бовар қилмас трансферларни бизга тақдим этди. Тез орада, "Юнайтед" ҳам ўзига керакли бўлган нарсага эришади деб ўйлайман", - деган эди Рио Фердинанд МЮ Криштиану Роналдунинг трансферини эълон қилишидан бир неча соатлар аввал.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Рио Фердинанд: "Сэр Алекс Роналду "Сити" формасини кийишини кўтара олмасди"
[/banner_pushhouse