Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Марказий Осиё футбол конфедерациясининг ҳакамлар қўмитаси раиси этиб сайланди.
Куни кеча қўмитанинг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Унда минтақага аъзо мамлакатлар Эрон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мутахассислари иштирок этишди. Конференцияни Равшан Эрматов ҳамда ташкилот бош котиби тожикистонлик Улуғбек Каримов олиб борди ва CAFA томонидан минтақада ҳакамликни ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш ва мусобақаларда замонавий технологияларни жорий этиш борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
Яқин келажакдаги йирик турнирлар бўлмиш октябрь ойидаги U18 ва ноябрь ойидаги U15 чемпионатлари, шунингдек, январда ўтказгунча ҳакамларнинг тайинланиши ва замонавий критерийларга мос равишда фаолият олиб бориши айтилди.
Марказий Осиё футбол конфедерацияси томонидан доимий равишда амалий ва назарий курслар ташкил этилиши, VAR тизими кўникмаларини эгаллаш бўйича машғулотлар, ФИФА ва ОФК дастурлари асосда ўқув-йиғинларида иштирок этиши, мунтазам онлайн семинарлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Манба: ЎФА “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди