18:01 / 16.10.2021
1 482

ЎФА ва Нидерландия қироллиги футбол иттифоқи ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди

ЎФА ва Нидерландия қироллиги футбол иттифоқи ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди
Томонлар келажакда истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доимо тайёр эканлигини таъкидладилар.
Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов нидерландиялик мутахассислар Воутер Куперус ва Юри Хонит билан замонавий футбол технологиялари, спорт тиббиёти, спорт директори фаолияти, аёллар футболи, мураббийлар таълими, турли ёшдаги терма жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бўйича ҳамкорлик борасида фикр алмашди.

Воутер Куперус Нидерландия тажрибасидан келиб чиқиб, мамлакат футболининг муваффақияти аввало болалар-ўсмирлар футболига боғлиқлиги, ёш футболчиларни танлаб олиш ва уларни тарбиялаш учун йиллар давомида иш олиб бориш муҳим эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, томонлар келажакда истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доимо тайёр эканлигини таъкидладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФА ва Нидерландия қироллиги футбол иттифоқи ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди