Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Турон" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин бўйича изоҳим битта — гол уриш зарур. Бизда кўп стандарт вазиятлар юзага келди ва у орқали гол урдик. Стандартлардан унумли фойдаланиш яхши узатма амалга оширилишига боғлиқ. Биз машғулотларда буни устида кўп ишладик. Ҳужумда нафақат бир-биримизни тушунмадик, балки имкониятлардан ҳам фойдалана олмадик. Фозил Мусаев 2 та имкониятдан 1 тасини голга айлантирди. Мана муаммо қаерда.
Таваккалга қўл уриб, ўзгаришлар қилиш? Сизга қарама-қарши савол: Отабек Зокиров ва Асилбек Қаюмовни кимни ўрнига тушириш керак? Балки ҳимоячини олиб ташласак бўларди. Шунчаки биз биринчи таймни бой бердик. Дастлабки 20 дақиқада ҳаракатландик, холос. Иккинчи таймда ҳам яхши кўринмадик. "Сурхон" жуда кучли жамоа эмасди. Ҳаводаги курашларнинг деярли барчасида ютқаздик.
Таваккалга борасизми-бормайсизми, яққол вазиятлардан фойдаланиб қолиб, гол уриш керак. Бу футболчиларнинг даражасига боғлиқ. Афсуски, бизда борган сари кам имконият қоляпти. "Насаф"га қарши баҳсни инобатга олмаганда, ўйинларда ҳар қандай рақибдан кўп имкониятга эга бўляпмиз", – деди Игорь Шквирин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди