23:00 / 16.10.2021
2 239

"Ҳакамлар хатоси билан ютолмаяпмиз, яна қанақа ўйнаш керак?" - Ҳамиджон Актамов

"Ҳакамлар хатоси билан ютолмаяпмиз, яна қанақа ўйнаш керак?" - Ҳамиджон Актамов
Суперлиганинг 22-турида “Пахтакор” ўз майдонида “Қизилқум”ни 4:2 ҳисобида енгди. Лекин учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида навоийликлар устози Ҳамиджон Актамов ҳакамлик борасида жиддий гапларни айтди.

- Бугунги ўйин ҳақида нима дейман? Ҳар доимги кино давом этяпти. Ҳакамларга қачон инсоф киради? Эътирозларимизни ёзяпмиз. Менимча, бугун ёмон ўйнамадик, яхши ўйнадик. Иккита пенальти ҳам нотўғри қўйилди. Билмадим, охири нима бўлади? Қачон бу ишлар тугайди? Ҳакамлардан норозиман.

Ҳар доим улар қанақа қарор чиқарса, қонунга тўғри келаверади. Лекин тўп қўлга тегмади. Ислом Тўхтахўжаев ҳеч қачон ёлғон гапирмайди. Тўп оёғига теккани яққол кўриниб турибди, аммо қўлига тегмади. Иккинчисида чизиқдан ташқарида бўляпти, аммо у ичкарини кўрсатди. Ўйнайдиган жамоаларга ҳеч бўлмаса тўғри ҳакамлик қилсин. Майли, 50х50 вазиятларни ҳам уларга берсин. Аммо тўғри ҳакамлик қилсин. Охирги икки-учта ўйиндан бери ҳакамларнинг хатоси билан дуранг ўйнаяпмиз, ютолмаяпмиз. Футболдан тўйиб кетди ҳамма, рост гап.

Футболчиларимизни жисмоний ҳолатда яна икки тайм ўйнашга кучи етади. Улар руҳан “синди”. Ислом Кенжабоевни ҳакам сўкибди, уни ҳам ёзаман. Майдонда ҳакам футболчимизни оғзига келган гап билан сўкяпти. Кенжабоев Анзур Исмоиловдан тўпни олиб қўйди, унгача икки марта қоида бузилди, яна бермади. Олдинги ўйинларимизда мана шундай вазиятларда кечиктирилган фол деб ўйлаб топишди.

Белгиланган нуқтада тўпни ўйнаш керакми? Ўртадан бошлади, олдинга ўтишди, кейин оёғи билан қайтарганни қўлга тегди деб пенальти беряпти. Қўлни кестириш керакми? Ҳеч уларни тушунмадим. “Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилади, асосий жамоамиз. Бизни натижа қила олмаслигимизда кўпроқ ҳакамлар ҳам айбдор. Яна қанақа ўйнаш керак? Жамоани яна қандай тайёрлаш керак?

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ҳакамлар хатоси билан ютолмаяпмиз, яна қанақа ўйнаш керак?" - Ҳамиджон Актамов