20:45 / 21.10.2021
829

Лазизбек Муллажонов: "Бокс ишқибозлари томонидан мен ва Жалоловни таққослаш бўлади. Бу менга куч беряпти!"

Лазизбек Муллажонов: "Бокс ишқибозлари томонидан мен ва Жалоловни таққослаш бўлади. Бу менга куч беряпти!"
Хабарингиз бор, яна бир неча кундан сўнг Сербияда бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланади. Бу сафар +92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалоловнинг ўрнига ёш, иқтидорли боксчимиз Лазизбек Муллажоновга имкон берилмоқда. SPORTS.uz сайти чемпионат олдидан унинг фикрлари билан қизиқди.

- Ушбу йирик мусобақада айнан оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик спортича эътибор кўпроқ қаратилади. Жалоловдан кейин қандай ўринбосар етишиб чиққани кўпчиликка қизиқ. Бу сиз учун қай даражада масъулият юклайди? Мусобақа олдидан ҳаяжон борми?
- Хозир хоҳлаймизми, йўқми, албатта, ишқибозлар томонидан мен ва Жалоловни таққослашади. У бутун дунёга ўз кучини кўрсатиб қўйди ва бу нарса менга ҳам куч бермоқда. Шу билан биргаликда, елкамга катта бир масъулият юклаяпти, десам муболаға бўлмайди.

- Америка, Қозоғистон ва Буюк Британиянинг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибида Ричард Торрес, Фрейзер Кларк, Камшибек Конкабаев каби Олимпиада ўйинлари совриндорлари ўрин олмаган. Бу сиз учун яхши янгилик, десак бўладими? Ёки айнан уларга қарши ўзингизни синаб кўришни истаган эдингизми?
- Қайсидир маънода яхши янгилик, деб ҳам бўлмайди. Чунки янги ном, янги қирралар, биз уларни яхши танимаймиз. Лекин мен учун катта имконият, деб ўйлайман ва Худо хоҳласа, ғалаба қозонамиз.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Муллажонов ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, бир қатор халқаро турнирлар ғолиби ва ҳарбийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби ҳисобланади. Барча боксчиларимизга омад ёр бўлсин, деб қоламиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Лазизбек Муллажонов: "Бокс ишқибозлари томонидан мен ва Жалоловни таққослаш бўлади. Бу менга куч беряпти!"