09:56 / 30.10.2021
1 777

Шаҳрам Ғиёсов ҳакамлар қароридан норози. У жанг борасида ўз фикрларини билдирди

Шаҳрам Ғиёсов ҳакамлар қароридан норози. У жанг борасида ўз фикрларини билдирди
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этади. Шаҳрам Ғиёсов (-71 кг) қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга рўбарў келди. Икки боксчининг аввалги тўқнашувида Шимбергеновнинг қўли баланд келганди.

Шу боис кўпчилик ҳамюртимиздан реванш кутганди. Аммо афсуски, бу гал ҳам Шаҳрам имкониятни бой берди. Ушбу мағлубиятдан сўнг боксчимиз инстаграмдаги саҳифасида жанг ва ҳакамлик ҳақида гапирди.

- Аввало, барчага ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ишонч учун каттакон раҳмат. Мен ҳеч нарса демоқчи эмасман. Барчасини ўзингиз кўрдингиз, ҳакамлар нима қилди, нима қўйишди, билмай қолдим. Ўзингиз фикрингизни билдирасиз.

Ҳаваскор боксда 4-5 йилдан бери жанг ўтказмаётгандим. Ўйлайманки, жанг жуда зўр бўлди. Ўзим ҳам жангдан роҳатландим. Буёғини ҳакамлар қилди, улар билан ишим ҳам йўқ. Сизлар ҳакамсизлар, ҳулоса ўзингиздан. Барчага раҳмат
, - деди Шаҳрам Ғиёсов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Ғиёсов ҳакамлар қароридан норози. У жанг борасида ўз фикрларини билдирди