23:31 / 30.10.2021
5 025

Ҳасанбой Дўсматовнинг мағлубияти бўйича апелляцияга қандай жавоб бўлганини биласизми?

Ҳасанбой Дўсматовнинг мағлубияти бўйича апелляцияга қандай жавоб бўлганини биласизми?
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Ҳасанбой Дўсматов илк босқичда қозоғистонлик Сакен Бибосиновдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди.

Ушбу кутилмаган натижадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов билан интервью ташкил қилдик. У Ҳасанбой Дўсматовнинг жанги ва апелляция борасида маълумот берди.

- Ҳасанбой бир неча йилдан бери профессионал боксда фаолият олиб бормоқда. Профессионал томондан ва қаттиқ ҳамда аниқ зарбани эътиборга олсак Ҳасанбой ютди.

Жангни ўрганиб чиққанимизда биринчи ва иккинчи раундда ҳам Ҳасанбой Дўсматовда 5 та зарба кўпроқ эди. Ишқибозлар, мураббийлар кўрса буни тушунади. Чунки ушбу жангни қозоғистонлик боксчи томонидан ҳам ўрганиб, кўриб чиқдик. Шунда фикримиз тўғри бўлиб чиқди.

Биз апелляция бердик. Апелляцияни кўриб чиқишди. Улар биринчи раундда Ҳасанбой ютқазганини, иккинчи раундда у ютганини айтишди. Агар жанг пайтида шу натижа эълон қилинганида, бошқача бўларди...

Жанг пайти иккинчи раунддан кейин Ҳасанбойга ўзини босиб ҳаракат қилиши кераклигини уқтирдим. У темпни оширишини айтди. Иккинчи раундда биз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганимиз қайд этилиши керак эди. Бизнинг фойдамизга 5:0 бўлмаса ҳам 3:2 ҳисоби кўрсатилганда, Ҳасанбойнинг кайфияти бошқача бўларди.

Кўпчилик интернетда ва бошқа жойларда ёзишяпти: Ҳасанбойнинг зарбалари тегмади деб. Лекин у учинчи раундда таваккал қилишни бошлади. Чунки очколар рақибга берилди. Фақат қозоғистонлик боксчини нокаут қилиши керак эди. Шу боис Дўсматов мажбур бўлди ҳар қандай ҳаракатга
, - деди Раҳматжон Рўзиохунов.

Интервьюнинг тўлиқ қисмини қуйида томоша қилишингиз мумкин:

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой Дўсматовнинг мағлубияти бўйича апелляцияга қандай жавоб бўлганини биласизми?