Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Лазизбек Муллажонов (+92 кг) нимчорак финалда англиялик Орие Делисиосга тўқнаш келди. Жангда вакилимиз ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Жангдан сўнг Лазизбек Муллажонов ўз фикрларини билдирди: - Жанг жуда ҳам зўр ўтди. Биринчи жангдан кўра бугун ўзимни яхши ҳис қилдим. Ўйлаганимдек, жангдан жангга очилиб боряпман.
Биринчи рақибимдан кўра англиялик боксчи бўйдор, кучли экан. Лекин биринчи тўқнашувдаги каби қийналмадим. Кейинги рақибим арманистонлик боксчи. У билан ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида тўқнаш келганмиз. Бу у билан иккинчи жангимиз бўлади. Кейинги босқичда таниш рақиб билан дуч келяпман. Насиб қилса, менга осон бўлади, деб ўйлайман.
Бу галги жаҳон чемпионати янги номлар ва янги ёшларни кашф қилади, - деди Лазизбек Муллажонов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди