00:00 / 02.11.2021
1 844

Белград-2021. Мужибулло Турсунов қийин жангда рақибидан устун келди

Белград-2021. Мужибулло Турсунов қийин жангда рақибидан устун келди
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Белград шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 1 ноябрь кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

-63,5 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мужибилло Турсунов Хитой Тайпейи вакили Чу Ен Лаига қарши рингга кўтарилди. Илк раундда Чу Ен устун қилди. Бироқ иккинчи ва учинчи раундлар Мужибуллонинг фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа Турсунов Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, мусобақанинг чорак финалига йўл олди.

У мазкур босқичда 2 ноябрь куни кубалик Круз Гомезга қарши жанг ўтказади. Қайд этиш керак, Круз Гомез жаҳон ва Олимпия ўйинлари ғолиби ҳисобланади.

Турсунов 1/16 финалда япониялик Тайга Иманагани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

1 ноябрь куни рингга кўтарилган ўзбекистонлик боксчилардан Саиджамшид Жаъфаров озарбайжонлик боксчини енгиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Асадхўжа Мўйдинхўжаев япониялик боксчига ютқазиб, мусобақа билан хайрлашди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Белград-2021. Мужибулло Турсунов қийин жангда рақибидан устун келди