Саиджамшид Жаъфаров таиландлик боксчига имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди

Саиджамшид Жаъфаров таиландлик боксчига имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Белград шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 2 ноябрь кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

-75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Саиджамшид Жаъфаров 1/4 финалда таиландлик Випарон Жонгжохога қарши рингга кўтарилди. Саиджамшид икки раундда устунликка эришганди. Якунда эса ҳакамлар 3:2 ҳисобида таиландлик боксчига ғалабани бериб юборди.

Саиджамшид Жаъфаров аввалги босқичларда словакиялик Лукас Фернэтса, япониялик Юито Мариваки ва озарбайжонлик Миршариф Казимзаде устидан ғалаба қозониб, 1/4 финалга чиққан эди.

2 ноябрь куни яна уч нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказади.

+92 кг: Лазизбек Муллажонов — Давид Чалоян (Арманистон) – 20:15 дан сўнг;
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов — Энди Круз (Куба) – 22:55 дан кейин;
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Льюис Уильямс (Англия) – 00:40 дан сўнг.

Аввал Ҳасанбой Дўстматов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Миразизбек Мирзахалилов, Шаҳрам Ғиёсов, Шаҳобиддин Зоиров, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Одилжон Аслонов ва Нодиржон Мирзаҳмедов каби ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатини тарк этганди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар