Бугун грузиялик UFC жангчиси Лиана Жожуа UFCдан кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шу муносабат билан UFC гўзали ҳақидаги материалимизни қайта чоп этишга қарор қилдик.
У 1995 йилнинг март ойида Грузияда, мамлакат пойтахти Тбилиси шаҳрида туғилган.
Жожуа болаликдан санъатга жиддий тарзда қизиққан. У фортепианони маромига етказиб чала олади. Балки, 16 ёшида америкалик Жина Каранонинг ММАдаги жангларини кўриб, мазкур спорт турига қизиқиш пайдо бўлмаганида, у ҳозир актриса ёки мусиқа ўқитувчиси бўлиши ҳам мумкин эди.
Лиана октагондаги ҳаракатлари эмас, кўпроқ ташқи кўриниши билан машҳурроқ.
ММАга муай-тайдан кириб келган Жожуа бугунгача 13 та жанг ўтказишга улгурди ва улардан 8 тасида ғалабага эришган (5 мағлубият).
Лиана Грознийнинг "Ахмат" аралаш яккакураш клуби аъзоси ҳисобланади.
Рус фуқаролигини қабул қилган спортчи жангларга Россия номидан чиқади
Дарвоқе, у Москва Давлат Педагогика Университетини тамомлаган. Келажакда ўқитувчи сифатида фаолият юритмоқчи. Грузин гўзалининг бўлажак ўқувчиларига ҳавас қилишни ҳам, ачинишни ҳам билмайсан киши...
У UFC'даги сўнгги тўртта жангининг фақатгина биттасида ғалаба қозонди. Сўнгги жангида эса керакли вазнни ҳам қила олмаган, шу ҳолатда ҳам рақибасига очколар ҳисобига кўра ютқазганди. Бугун эса унинг UFCдан кетгани ҳақида маълум қилинди.
Жожуа энди фаолиятини қайси йўналишда давом эттиришини яқин орада билиб оламиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди