20:40 / 27.11.2021
2 358

Улуғбек Бақоев тарихий натижа ҳақида нималар деди?

Улуғбек Бақоев тарихий натижа ҳақида нималар деди?
Ўзбекистон Суперлигаси 26-туридан ўрин олган АГМК - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

- Бугунги учрашув ҳақида гапирадиган бўлсам, "ажиотаж" гувоҳига айландик. Ҳар икки жамоа медаль учун курашди. Менимча, ўйин жуда яхши бўлди. Рақибда ҳам қулай имкониятлар юзага келди ва дарвоза тўсини қутқарган вазият ҳам бўлди. Камроқ бўлса-да, шогирдларим ҳам хавфли ҳужумлар уюштира олди.

АГМК ва "Сўғдиёна" медаль қўлга киритди. Демак, биз совринли ўринларга кўпроқ лойик эканмиз. Боиси, мавсум давомида кучли учликда келдик. Олмалиқликларни кетма-кет иккинчи бор қўлга киритилган бронза медали билан муборакбод этмоқчиман.

- Мавсум ўртасида "Сўғдиёна" ҳақида ёзилган материаллардан сўнг "Барчасини йил сўнгида гаплашамиз" деган эдингиз. Бу борада энди қандайдир фикрларингиз борми?
- Тўғрисини айтсам, мен у журналистни танимайман, ким эканлигини ҳам билмайман. Бу статистикани қаердан олганидан ҳам хабарим йўқ. Бундай кўрсаткичларни одам истаса, кераклигича топа олиши мумкин. Балки биз ёмон жамоадирмиз. Лекин натижа доим муҳим бўлиб келган.

Бу мураббий сифатида илк медалим. Менимча, у энг эсда қоларли, энг қадрлиси бўлади. Бу йўлда ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоев тарихий натижа ҳақида нималар деди?