Мавсум “Металлург” клуби учун жуда қийин кечди. Чемпионат давомида у ерда учта бош мураббий ишлади. Андрей Шипилов жамоани тайёрлади ва биринчи турдан кейин истеъфога чиқди. Кейин Жасур Абдураимовга ишонч билдирилди. Аммо унинг бошчилигида мағлубиятлар кўпроқ кузатилди.
Чемпионат охирига келганда испаниялик Луисма Эрнандес вақтинча бош мураббий вазифасига тайинланди. Натижада у оғир вазиятга тушиб қолган клубни бир амаллаб Суперлигада сақлаб қолишга эришди.
Маълум бўлишича, жамоа раҳбарияти испаниялик ушбу мутахассис билан келишувни яна бир йилга узайтиргани маълум бўлди. Ҳозир у янги мавсум учун режаларни тузиб чиқяпти. Эшитишимизга қараганда, “Металлург”нинг илк тайёргарлиги январь ойидан бошланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди