Суперлиганинг плей-офф учрашувидан ўрин олган "Олимпик" – "Машъал" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдирди.
- Ўйин ҳақида
- Ҳаммасини кўрдингиз, "Олимпик" бутун ўйин давомида биздан кучлироқ эди. Бизга маҳорат ва характер етишмади. Режалаштирган футболимизни кўрсатолмадик. Биз биринчи голни ура олдик, аммо афсуски, ўйинимиз жуда ёмон эди. "Олимпик" ҳар тарафлама биздан кучли эканлигни намойиш қилди. Улар бунга ҳақли эканликларини исботлашди, жамоага Суперлигада омад тилайман!
- "Машъал" жамоаси Суперлигада қолиш учун қулай имкониятга эга эди. Масалан, чемпионат охирги турида "Сурхон"ни ютиши мумкин эди ёки бугун ҳам нисбатан тажрибали жамоа сифатида муваффақиятга эриша оларди, аммо жамоа негадир иккинчи рақам остида ва жуда пассив ҳаракат қилди. Бунга нима сабаб бўлди? Мураббийлар штаби футболчиларни ўйинга тайёрлай олмадими?
- Ҳозир кўп нарсани айтишим мумкин. Очиғи, биз ҳеч қачон биринчи рақамли жамоа сифатида ўйнамаганмиз. "Сурхон" билан баҳсдан кейин руҳий жиҳатдан кучсизландик. Биз у ерда ижобий натижа қайд этишни истагандик, бироқ ўхшамади. Шундан сўнг кейинги учрашувга тайёрланиш учун бизда 4 кун бор эди ва айтганимдек, руҳий тарафлама тайёр бўлиш иложсиз эди. "Олимпик" қарши ҳужумда яхши ўйнашини инобатга олиб, биринчи рақам остида ўйнаш мантиқсизлик бўларди.
Майдон марказида жуда суст ўйнадик. Аммо ҳеч нарса ўхшамади. Рақиб бизга қараганда тажовузкорроқ ва тезкорроқ ҳаракатланди. Кўплаб яккакурашларда мағлубиятга учрадик.
- Жамоангизнинг асосий "қуроли" Годвин Чика таркибда кўринмади. Бу нима билан боғлиқ эди?
- У жароҳатда эди, ўзини ноқулай ҳис қилди. Шу боис мураббийлар штаби билан келишган ҳолда уни қайдномага киритмадик. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди