Фото: РИА "Новости"
Финландиянинг собиқ бош вазири Александр Стубб ҳоккей бўйича Россия терма жамоаси “Биринчи канал” кубоги мусобақасида Финландияга қарши “СССР” ёзувли собиқ иттифоқ кийимида ўйнаганини танқид қилди.
“Мен Россияда СССР кийимида ўйнашга рухсат берилганидан таажжубдаман ва бундан ҳафсалам пир бўлди. Бу ҳарфлар комбинацияси миллионлаб айбсиз одамларни ўлдирган тузумни билдиради”, деб ёзган Стубб Twitter’да. У буни ҳақоратомуз ва спорт ёки бирон-бир нарсага алоқаси бўлмаган хатти-ҳаракат деб атаган.
Сиёсатчининг таъкидлашича, Финландиянинг мусобақада Россия устидан эришган ғалабаси унча муҳим аҳамиятга эга эмас. “Муҳимроғи, бу ҳарфлар билан ҳоккей оиласига кирувчи давлатлар бешафқат забт этилди”, деб қўшимча қилган Стубб.
19 декабрда Россия терма жамоаси Финландиядан мағлубиятга учраб, “Биринчи канал” кубогидан маҳрум бўлди. Россиялик ҳоккейчилар Канада, Швеция ва Чехияга қарши ғалабали учрашувларда ҳам майдонга собиқ иттифоқ кийимида тушишган. Таъкидланишича, бу 1946 йил собиқ иттифоқ вақтида ташкил этилган Россия ҳоккей федерацияси жорий йилда 75 йиллигини нишонлаётгани билан боғланган. Ўшанда собиқ иттифоқ чемпионатининг биринчи учрашувлари бўлиб ўтган.
53 ёшли Александр Стубб Финландия бош вазири лавозимини 2014-2015 йиллар эгаллаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди