“Милан” мухлислари “Рома”га қарши ўтказилган учрашувда Рим клуби бош мураббийи Жозе Моуриньога ҳуштакбозлик қилди. Бунга португалиялик мутахассис учрашувдан сўнг ўз муносабатини билдирди.
- Уч йил муқаддам менга “Милан”ни бошқаришни таклиф этишганди. Мен уч кун ўйлаб, рад жавобини бердим ва бундан бахтиёрман. Бугунги муносабатга қараб, ўшанда тўғри қарор қабул қилганимга яна бир карра амин бўлдим, - деди Жозе Моуриньо.
Португалиялик мутахассис ўз даврида Миланнинг иккинчи клуби - "Интер"ни муваффақиятли бошқарган. Шу боис, ушбу шаҳарнинг "Милан"га тарафкашлик қиладиган мухлислари уни хуш кўрмайди.
Моуриньо “Рома”ни 2021 йилнинг июлидан бери шуғуллантирмоқда. Унинг қўл остида пойтахт клуби жами 28 та учрашувда майдонга тушди, 16 та ғалаба, учта дуранг ва 9 та мағлубият қайд этди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди