Элдор Шомуродов ҳаракатчанлиги, тиришқоқлиги, курашувчанлиги ва меҳнаткашлиги билан ҳар қандай жамоа мухлислари меҳрини қозона олади. Ҳамюртимиз ишқибозлик қилишда ўзига хос нозик дид соҳиби ҳисобланган Рим шаҳри аҳолисининг эътибори ва эътирофини қозонгани ёқимли.
Италия кубогининг нимчорак финалида “Лечче” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган Шомуродовнинг хатти-ҳаракатлари “Рома” фанатларига манзур бўлди. Айниқса, футболчимизнинг асосан захирадан ўйинга тушиб, гол уришни уддалаётгани ишқибозлар томонидан алоҳида эътиборга олинди.
Дарҳақиқат, Элдор кетма-кет саккизинчи марта ўйинга захирадан қўшилди. “Рома”нинг расмий ижтимоий тармоқларида мухлислар бош мураббий Жозе Моуриньодан ўзбек футболчисига кўпроқ ўйин амалиёти беришни талаб қиляпти.
Sports.uz портали анъанага мувофиқ, ўзбекистонлик футбол мухлислари эътиборига Рим клуби мухлисларнинг Элдор Шомуродов ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини тақдим этади.
Guido Saraceni:
Рақибнинг савиясига қарамай, ўйин жуда оғир бўлди. Менга захирадан майдонга тушган футболчиларнинг ўйинга қандай таъсир ўтказгани манзур бўлди. Айниқса, Генрих Мхитарян ва Элдор Шомуродовнинг ҳамкорлиги учинчи ҳал қилувчи голга олиб келди.
Charles Caperchi:
Шомуродов захирадан қўшилиб, яна гол урди. Аввалига “Сампдория”га, энди “Лечче”га. Моуриньо Элдорни кўпроқ бошланғич таркибда ўйнатиши керак.
Matteo Macari:
Шомуродов ўз имкониятидан қандай фойдалангани менга жуда ёқди. Бу йигит катта тезлик ва ажойиб техникага эга. Моуриньо унга майдонда муносиб жой топиб бериши керак. Ўйинда Элдор ҳам, Тэмми Абрахам ҳам иштирок этсин!
Alessandro Giansanti:
Моуриньо нега Элдорга ишонч билдирмаётганини ҳеч тушунмайман. Бу ҳужумчи тўртта гол урди. Бу ҳам бўлса, унга ўзини кўрсатиш учун деярли имконият берилмаётган ҳолатда юз бермоқда. Уни бошланғич таркибга киритишмаяпти.
Monica Verolino (Alessandro Giansanti изоҳига жавобан):
Шомуродовнинг ўзига хос хусусияти шундай. У “Женоа”да ўйнаганидан ҳам захирадан ўйинга тушиб, жамоага фойда келтирар эди. У бу ишни зўр уддалайди. У асосий таркибдаги футболчининг ўрнини боса олади ва марказий ҳужумчи сифатида ҳам самарали ўйнайди. Лекин Элдор бутун мавсум давомида етакчи ҳужумчи бўла олишига шубҳам бор. Унинг роли – суперқутқарувчиликдир.
Roberto Scozzi:
Генрих Мхитарян ва Элдор Шомуродов тандеми зўр ўйнади. Арман футболчисининг паси ажойиб чиқди. Шомуродов эса ҳаммасини қойилмақом бажарди. Рақибдан қочиб кетди, яна бирини чалғатиб, дарвоза тўрини аниқ нишонга олди.
Fabio Marziali:
Шомуродов захира устаси. Ўйинга қўшилиб, мунтазам равишда гол уради ёки голли пас беради. Миллий баскетбол лигаси бўлганидан энг зўр 6-ўйинчи бўларди.
Lando Greco (Fabio Marziali фикрига жавобан):
Бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ. Шомуродовда бошланғич тезлик жуда юқори. У ҳар қандай ҳимоячидан бир уринишда қочиб кета олади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди