22:20 / 21.01.2022
992

«Пахтакор»ни яна бир етакчиси - Достон Ҳамдамов Қатар клубига йўл олди

«Пахтакор»ни яна бир етакчиси - Достон Ҳамдамов Қатар клубига йўл олди
«Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради.

ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, Дубайдаги йиғинда бўлиб турган Ҳамдамов бир неча кун давомида терма жамоа машғулотларида иштирок эта олмайди.

«Достон ижара асосида Қатарнинг «Ас-Саилия» клубига ўтмоқда. Футболчи ҳужжатлларни расмийлаштириш учун Доҳага йўл олди. 22 январь куни «Ас-Саилия» Қатар чемпионатидаги навбатдаги ўйинини ўтказади ва ундан сўнг Ҳамдамов терма жамоа йиғинига қайтади», — дейилади баёнотда.

Ҳамдамов фаолияти мобайнида «Бунёдкор», «Анжи» (Россия), «Ан-Наср», «Ҳатта» (иккиси — БАА) каби жамоаларда ҳам тўп сурган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт