Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) иккала йўналиш даъвогарлари билан жанг қиладиган бўлди.
Аҳмадалиев IBF йўналишида даъвогар Марлон Тапалесга (35-3, 18КО) қарши жанг қилиши лозим эди. Шундан сўнг WBA ҳам Ронни Риос (33-3, 16КО) билан амалга ошмай қолган жанг учун 90 кун муддат берди. Иккала йўналишда ҳам даъвогарлар орасида қолган Муроджон учун ташкилотчилар ўзаро келишишга мажбур бўлди.
Унга кўра, Аҳмадалиев дастлаб WBA йўналиши бўйича Ронни Риосга қарши 90 кун ичида жанг ўтказади, кейин эса IBF йўналишида даъвогар Марлон Тапалесга қарши рингга кўтарилади.
Тапалес сўнгги жангини 2021 йил 11 декабрида япониялик Ҳироаки Тешигаварага қарши ўтказиб, уни иккинчи раундда нокаутга учратганди. Бу орқали филиппинлик боксчи IBF камари учун мажбурий даъвогарга айланган. Аввалроқ у Аҳмадалиевнинг собиқ рақиби Рёсуке Ивасага имкониятни бой берганди. Ронни Риос эса 2021 йилнинг 13 февралида охирги жангини ўтказиб, ғалабага эришган.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли боксчи 2020 йилнинг январида Даниэль Романни мағлуб этиб, бир йўла иккита чемпионлик камарига эга чиққанди. Ундан сўнг 2021 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган жангда япониялик Рёсуке Ивасани бешинчи раундда нокаутга учратиб, ўз камарларини ҳимоя қилди. Аҳмадалиев сўнгги жангини 2021 йилнинг 19 ноябрида Хосе Веласкесга қарши ўтказиб, очколар эвазига ғалаба қозонганди. Бу у учун иккинчи ҳимоя бўлди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди