
Беларусь чемпионати вакили "Энергетик-БГУ" жамоасида мураббий ўзгарди. Шу вақтгача клубда фаолият юритиб келган мутахассис Владимир Белявский лавозимини тарк этди. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Белявский "Одил Аҳмедов" футбол академияси (аввалги "Одил Жуниор")да бош мураббий сифатида иш фаолиятини бошлайди.
Ушбу мураббий Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров, Илья Шкурин каби футболчиларнинг ривожланиши ва кучли клубларга йўл олишида жонбозлик кўрсатган.
Минскликлар матбуот хизмати мутахассисга миннатдорчилик билдириб, унинг ўрнига Павел Родненок тайинланганини эълон қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар