Sports.uz эксклюзив интервюларни тақдим этишда давом этади. Бу сафар, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи - Сречко Катанецга микрофон тутдик. Словениялик мутахассис, юртимиз футболига оид энг оғриқли саволларга батафсил жавоб берди.
- Сиз бир неча бор шогирдларингиздан агрессив ҳаракат қилишини талаб қилаётганингизни кўрдик. Бундан аввалги жамоангиз - Ироқ шундай футбол ўйнар эди. Ўзбекистон эса, буткул бошқача ҳаракат қилади. Тажовузкор тўп суришни ўргатиш учун бироз кўпроқ вақт сарфлаб юборишдан қўрқмайсизми?
- Ҳеч ким билмайди бизга қанча вақт керак бўлишини. Бу кўпроқ клубларга боғлиқ. Ўзбек клубларидаги ўйинда агрессивлик бўлмаса, йиғиқ футбол ўйнамаса муаммо ечилмайди. Футболчилар майдонда бир-бирига қуруқ сўз билан эмас, ҳаракат билан ёрдам бермаса, бундан натижа чиқмайди. Агар биз сал кескинроқ ҳаракат қилсак, бундан фақат ютамиз. Тўғри, ҳали жамоани ўзимиз истаган даражага олиб чиқишга эриша олмадик. Баъзи араб жамоалари сингари майдонда кураш олиб бормаётгандирмиз, аммо барчасини босқичма-босқич йўлга қўйиб боришимиз шарт. Акс холда, чиройли ўйин ва чиройли пас билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.
- МТЖ жуда кўп муҳим ўйинларда чиройли ўйнаб, якунда мағлубиятга учраган. Балки, бу сиз айтаётган муаммо билан боғлиқдир?
- Тўғриси, билмадим. Бу муаммо ёки бошқа нарсами. Агар, тўпни жуда ҳам кўп ўзимизда ушлаб турсак, рақиб ўз жарима майдончасига қамалиб олади. Натижада, гол киритиш қийинлашади. Улар ҳимояга ётиб олиши аниқ. Биз эса, гол киритишда икки баробар қийналамиз. Шу боис, биз менталитетимизни ўзгартиришимиз лозим. Тўғри, босим қилишимиз керак, аммо 60-70 дақиқа эмас. Мени кўрган хулосамга кўра, биз доим ўйинни тўлиқ назорат қилганмиз, лекин кейин бирдан пасайиш кўзга ташланади. Бироз бошқачароқ ҳаракат қилиш керак.
Бошқа жамоага ҳам ўйнашга бериш керак. Бу ғалати эшитилиши мумкин, акс холда уларнинг мудофаасида бўш зоналар пайдо бўлмайди. Бизда тезкор, чаққон футболчилар бор. Бошқачасига натижа қилиш жуда қийин. Дунёнинг энг кучли жамоалари шундай услубдан фойдаланган бўлиши аниқ, аммо автобус қўйган рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга улар ҳам қийналади. Бундай ўйинларда сизда Месси бўлсагина натижага эришиш мумкин. Бизда жуда кўп яхши ижрочилар мавжуд. Шу боис, менталитетни ўзгартириш керак. Эътибор беринг, Жанубий Судан билан баҳсда қандай гол киритдик. Уларга тўп суриш имкониятини тақдим этдик ва қарши ҳужумларда рақибни жазоладик.
- Ўзбекистон суперлигаси тасаввур қилганингиздан кучлироқ ёки кучсизроқ?
- Мен тўғрисини айтаман. Ички биринчиликдан кўп нарса кутганим йўқ. Авваллари чемпионат ёмонроқ бўлган бўлиши мумкин. Сабаби, чемпионлик учун фақат "Пахтакор" кураш олиб борган. Осиё чемпионлар лигасида қатнашган. Ҳозирги кунда "Пахтакор" билан тенг келадиган жамоа бўлмаслиги мумкин. Негадир, халқаро мусобақада бизни кучимиз етмай қолмоқда. Нима учун бундай эканлигини билмайман. Клублар ҳам жисмоний тайёргарликка эътибор бериши керак. Бунинг устида ишламасак, барчаси мураккаблашади.
- Бизда жуда кўп нарса руҳиятга бориб тақалмоқда. Кўплаб футболчиларимизни ҳал қилувчи 90 дақиқаликда руҳияти дош бермаяпти. Бу нарсани давоси борми?
- Биринчи навбатда, сиз жисмоний тайёр бўлмасангиз, руҳан ҳам муаммога дуч келасиз. Агар мен сизга қараганда яхшироқ формада бўлсам, югурганимда бошим яхшироқ ишлайди. Шу боис, руҳан ҳам бу омил таъсир кўрсатади. Чарчаган футболчи майдонни ва жамоадошларини кўра олмайди. Бу нормал вазият. Ҳа, бизда жисмоний ҳолат аъло даражада эмас. Сўнгги 20 дақиқада гол ўтказиб юборишимиз шу билан боғлиқ. Боз устига, биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсак, сал босим ўтказишга ҳаракат қиламиз ва яна рақиб дарвозамизни ишғол қилади. Тўғри, менталитет дейилмоқда, аммо ҳаммаси нолдан қурилади.
Сиз ғолибни 15-16 ёшли футболчидан талаб қилиш орқали "ясаш" мумкин. Бу жуда осон нарса. Натижада, у доимо ғалаба қозонишни истайди. Биз кўп нарсани ўзгартиришимиз керак. Бу меҳнат, улкан меҳнат! Бу оддий, маза қилиб тўп тепиш эмас. Чиройли ўйин, қобилиятини кўрсатиш, тўпни чиройли тўхтатиш билан иш битмайди. Бугун ҳам (Жанубий Судан билан ўйин назарда тутилмоқда) кўпроқ гол киритишимиз керак эди. Афсуски, баъзан худди гол киритишни истамаётгандек ҳаракат қиляпмиз. Ортиқча тўпга тегиниш, тўпни ўзимизда кўпроқ ушлаб қоляпмиз. Биз уларга фақат маслаҳат беришимиз мумкин холос. Улар майдонда қарор қабул қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?