"Спартак" собиқ бош директори Шамиль Газизов клуб Остон Ўрунов билан нега шартнома имзолагани ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, бу шахсан жамоа хўжайини Леонид Федуннинг ташаббуси бўлган. "Буни Федун хоҳлаган эди. У алоқага чиқиб, қайси футболчиларни тавсия қила олишимни сўради. Мен Беленов, Фомин, Неделчару, Табидзе ва Ўрунов вариантларини тавсия қилдим. У эса, рўйхатдан Остонни танлади.
Бу иккаламиз учун ҳам маъқул бўлгани учун шартнома имзоладик. Музокаралар қийин кечди. Уни "Спартак"дан ташқари ЦСКА ва "Рубин" ҳам сотиб олмоқчи эди. Ҳатто, Ўзбекистонда унинг трансферига аралашиш учун оиласига босим ўтказилган. Мен Леонид Арнольдович билан гаплашиб, бу муаммони ҳал этишни сўрагандим", - деди Газизов.
Легионеримиз "Уфа" таркибидаги ёрқин ўйинларидан сўнг москваликлар сафига қўчиб ўтган, аммо омадсиз мавсум натижасида яна Бошқирдистон клубига қайтганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди