Странжа—2022. Ҳалоков ва Аслонов кейинги босқичда, Қодирова мағлубиятга учради

Фото: Бокс федерацияси
Болгариянинг София шаҳрида 22 февраль, Сешанба куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубогининг учинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.
-80 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Одилжон Аслонов россиялик Темерлан Казиев устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. -57 кг вазн тоифасидаги Абдумалик Ҳалоков эса ирландиялик Адам Ҳессинни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу ва бошқа натижалар билан қуйида танишинг:
Эркаклар:
-57 кг: Абдумалик Ҳалоков — Адам Ҳессин (Ирландия) 5:0
-80 кг: Одилжон Аслонов — Темерлан Казиев (Россия) 3:2
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Роберт Мартон (Украина) 4:1
Аёллар:
-60 кг: Райҳона Қодирова — Донжета Садику (Косова) 1:4
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида олти нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилди ва барчаси ғалаба қозонди. Иккинчи кунги баҳсларда Ҳасанбой Дўстматов жангсиз кейинги босқичга йўл оди ва яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ғалаба билан якунлади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Болгариянинг София шаҳрида 22 февраль, Сешанба куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубогининг учинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.
-80 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Одилжон Аслонов россиялик Темерлан Казиев устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. -57 кг вазн тоифасидаги Абдумалик Ҳалоков эса ирландиялик Адам Ҳессинни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу ва бошқа натижалар билан қуйида танишинг:
Эркаклар:
-57 кг: Абдумалик Ҳалоков — Адам Ҳессин (Ирландия) 5:0
-80 кг: Одилжон Аслонов — Темерлан Казиев (Россия) 3:2
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Роберт Мартон (Украина) 4:1
Аёллар:
-60 кг: Райҳона Қодирова — Донжета Садику (Косова) 1:4
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида олти нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилди ва барчаси ғалаба қозонди. Иккинчи кунги баҳсларда Ҳасанбой Дўстматов жангсиз кейинги босқичга йўл оди ва яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ғалаба билан якунлади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…