Истанбул рейтинг турнири финалига етиб келган учинчи юнон-рум курашчимиз ҳам олтин медални қўлга киритди.
Энг тажрибали "классигимиз" Рустам Ассакалов 97 кг вазн тоифасида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилади. У ҳозиргина якунига етган финал баҳсида финляндиялик Арви Мартин Саволайненни 5-1 ҳисобида доғда қолдирди.
Ассакалов финалга қадар италиялик Николоз Кахелашвили, туркиялик Абдул Кадер, литвалик Вилиус Лауринатис ва норвегиялик Феликс Балдауфни ишончли тарзда мағлубиятга учратган эди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг финалга етиб келган уччала юнон-рум курашчиси ҳам Истанбул рейтинг турнири чемпионига айланди. Бироздан сўнг Мўминжон Абдуллаев бронза медали учун гиламга чиқади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади