
Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:0) баҳсидан кейин мезбонлар устози Самвел Бабаян фикрларини билдирди.
"Бугун менимча футбол байрами у қадар ўхшамади. Йигитлар мухлисларни хурсанд қилиш учун бироз шошиб қолишди.
Рақибимиз бир неча йиллардан буён барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. Бундан ташқари, "Насаф" битта расмий ўйин ўтказиб бўлди – Суперкубок. Бугун биз ғалабага яқинроқ эдик, бир нечта имкониятлар бўлди. Афсуски, улар гол билан якунланмади.
Мухлислар бугун "Навбаҳор-2022"ни фақат қисман кўришди. Биринчи таймдаги дастлабки 20 дақиқа ва учрашувнинг охирги 35 дақиқасида. Бу йил қизиқарли чемпионат бўлади деб ўйлайман. Ўйинимизни янада сифатли қилишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", – деди Бабаян.
- "Навбаҳор"га мухлислар ёрдам беради дейишади, аммо менимча, бугун улар халал бергандек бўлди. Айниқса, сўнгги 10 дақиқада ҳар бир пас ноаниқ кетаверди...
- Тўғри айтяпсиз. Мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаддан зиёд истак бор эди. Клубга келганимда айтганман, "Навбаҳор"да босимга бардошли футболчилар ўйнаши керак деб. Бугун катта имтихон бўлди. Хатоларни таҳлил қиламиз.
- 1996 йилги "Навбаҳор"да ишлагансиз, ҳозирги ва ўша жамоани таққослай оласизми?
- Ҳозир икки жамоани таққослаш қийин. 1996 йилда ҳам, ҳозир ҳам яхши футболчилар жам бўлишган. Икки жамоа ҳам мен учун қадрдон. Худди 1996 йилгидек сифатли ўйин кўрсатишга уринамиз.
- Андреевга тўп тушганида фақат "ичкарига" тепиб юбормоқда. Сиз шундай кўрсатма берганмисиз ёки ўзини йўқотиб қўйдими?
- Андреев ҳам, бошқа футболчилар ҳам босим натижасида кўп хато қилишди.
- "Навбаҳор" Туркияда 10 дан зиёд ўртоқлик учрашуви ўтказди, бироқ бугун кўрдикки, жамоавий ўйиндан асар ҳам йўқ...
- Бугун юқорида айтганимдек, ишқибозлар жамоавий ўйиннинг фақат бир қисмини кўришди. Ҳали олдинда анча қиладиган ишларимиз бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар