date
views 1 363

Шомуродовга Бундеслигадан рақобатчи келмоқда

Шомуродовга Бундеслигадан рақобатчи келмоқда
"Рома" "Штутгарт"нинг австриялик ҳужумчиси Саша Калажжичга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбанинг хабарига кўра, Италия клуби ёзги трансфер ойнасида футболчи сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи яқинда тиззасидан олган оғир жароҳатидан сўнг сафга қайтган эди.

24 ёшли Калажжич жорий мавсум “Штутгарт” сафида барча турнирларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовга Бундеслигадан рақобатчи келмоқда
-->