Ули Ҳоэнесс Бавария ва Штутгарт мухлисларини кескин танқид қилди

Спорт1 дақиқа ўқиш212
Ули Ҳоэнесс Бавария ва Штутгарт мухлисларини кескин танқид қилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Германия кубоги финалида Бавария жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасидан кейин Мюнхен клуби фахрий президенти Ули Ҳоенесс ҳар икки жамоа мухлисларининг хатти-ҳаракатларини кескин танқид қилди.
  • Ўйин давомида ишқибозлар Германия футбол иттифоқига (ДФБ) қарши баннерлар кўтариб, шиорлар айтишди ва чипта нархларининг қимматлигидан норозилик билдиришди.

Германия кубоги финалида Бавария жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг, Мюнхен клуби фахрий президенти Ули Ҳоэнесс мухлисларнинг хатти-ҳаракатларидан ғазабга келди. Ўйин давомида ҳар икки жамоа ишқибозлари Германия футбол иттифоқига (ДФБ) қарши биргаликда норозилик намойишларини ўтказишди. Ҳоэнесс Sky нашрига берган интервюсида: “Бугун ҳар икки томон мухлислари қилган иш — бу шунчаки шармандалик. Улар ўйинни бутунлай бузишди”, — дея таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Учрашувнинг иккинчи бўлими бошида Берлин Олимпия стадионида ДФБ логотипи чизилган ва устидан чизиқ тортилган улкан баннер бир трибунадан иккинчисига ўтказилди. Мухлислар “Рақиблар бирлашди: ДФБ, йўқол!” мазмунидаги баннерларни кўтариб, ташкилотга қарши ҳайқириқлар билан стадионни тўлдиришди. Норозиликнинг асосий сабаби сифатида Германия кубоги финали учун чипта нархларининг ҳаддан ташқари қимматлиги (45 евродан 195 еврогача) кўрсатилган.

Норозилик намойишлари давомида ишқибозлар кўплаб пиротехника воситаларини ёқишди, натижада майдонни қуюқ тутун қоплади. Ҳакам Свен Жаблонски ўйинни бир муддат тўхтатишга мажбур бўлди. “Иккинчи бўлимда шундай лаҳзалар бўлдики, мен ҳеч нарсани кўра олмадим. Агар мухлислар байрам қилишни шундай тасаввур қилишса, мен бунга қаршиман”, — деди Ҳоэнесс.

Бавария фахрий президенти клублар, ДФБ ва сиёсатчиларни бундай “беадаблик”ка қарши кескин чоралар кўришга чақирди. Майдондаги воқеаларга тўхталсак, мюнхенликлар 55-дақиқада Гарри Кейн томонидан урилган гол эвазига ҳисобни очишди. Биринчи бўлимда Штутгарт жиддий қаршилик кўрсатган бўлса-да, танаффусдан сўнг чемпионлар ўйин тизгинини ўз қўлларига олишди ва ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    Тошкентда ота героинни 3 ёшли фарзандининг шапкасига яширгани аниқланди
  2. Жамият
    Германияда яшовчи 10 ёшли ўзбекистонлик ихтирочи халқаро танловда ғолиб бўлди
  3. Жамият
    Балиқчида савдо дўконининг шифт ва томи ёниб кетди
  4. Маданият
    “Беном” гуруҳи Муниса Ризаева ва Шоҳруҳхон билан дуэт куйлаб, мухлисларни хурсанд қилди (видео)
  5. Жамият
    Отнинг тақдири ҳал бўлди: у аввалги эгасига қайтарилди (видео)
  6. Жамият
    Бир дона олма хайрия аукционида 11 миллион сўмга сотилди (видео)
  7. Техно
    Павел Дуров iPhone эгаларига хавфсизлик бўйича огоҳлантириш берди
  8. Саломатлик
    Тонгни бир стакан илиқ сув билан бошлаш кимлар учун айниқса фойдали?
  9. Спорт
    «Челси»нинг ҳимоядаги инқирози: Хаби Алонсо жамоаси АПЛ антирекордлари остонасида!
  10. Спорт
    «Челси» сафарда «Ноттингҳэм Форест»га ютқазиб қўйди: АПЛда кетма-кет учинчи мағлубият