Суперлига 2-тури доирасидаги "Қизилқум" – "Бунёдкор" (3:1) ўйинидан кейин навоийликлар устози Никола Лазаревич фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақида
- Ўйин худди кутганимиздек кечди. Биринчи таймда бир нечта вазиятлардан фойдалана олмадик. Шу билан бирга, рақибларда ҳам яхши имкониятлар юзага келди. Биринчи таймда гол уриб олганимиз фойдага ишлади, бу иккинчи таймда эркинроқ ўйнашимизга туртки берди. Рақиб кучли эди, охиригача кураш олиб борди.
- Александар Станисавлевич икки турдан буён гол урмоқда. Унинг ўйинига қанақа баҳо берасиз?
- Станисавлевич – ҳужумдаги энг муҳим футболчиларимиздан бири. Ўйлайманки, Паул Комолафе ҳам у каби яхши ўйнаб кетади.
- Шерали Жўраев иккинчи ёшлигини ўтказмоқда. Уни қандай қилиб руҳлантиряпсиз?
- Жўраев яхши савиядаги футболчи. У ушбу мавсумда етакчи футболчиларимиздан бири бўлиши кўзда тутилган. Ундан янада кўпроғини кутамиз.
- Бош директор (Ҳамиджон Актамов – таҳр.) ҳам мураббийлар штабида кўриниш бермоқда. У сизга кўмак беряптими?
- Албатта, бош директор бизга ҳамиша ёрдам беради. Унга раҳмат айтишимиз керак. Биз ҳаммамиз бир оиламиз.
Қизилқум, Бунёдкор, Никола Лазаревич, Шерали Жўраев “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди