20:50 / 11.03.2022
1 004

Суперлига,. "Локомотив" кичик камбэк эвазига АГМКни мағлуб этди

Суперлига,. "Локомотив" кичик камбэк эвазига АГМКни мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - АГМК учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ҳисоб 41-дақиқада олмалиқликлар вингери Хуршид Ғиёсов томонидан очилди. Орадан бир неча сония ўтиб, Ғуломов узоқ масофадан берган зарбаси билан мувозанатни тиклади. Иккинчи таймда ўйинга қўшилган Қодирқулов жамоасига ғалаба тақдим этган голга муаллифлик қилди.

Ушбу ғалаба натижасида "темирйўлчилар" очколари сонини 3 тага етказиб олди. Қосимов шогирдлари эса ҳали очко тўплаганича йўқ.

"ЛОКОМОТИВ" – АГМК 2:1
Голлар:
Хуршид Ғиёсов (Акром Комилов) 41', Ғуломҳайдар Ғуломов (Алишер Салимов) 42', Санжар Қодирқулов 70'
"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдужалилов - 6.Алишер Салимов, 3.Ислом Қобилов, 44.Самуэль Опех, 37.Шерзод Файзиев (14.Хуршид Мухторов 64'), 27.Ислом Рашидхонов (8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов 85') - 11.Кахи Махарадзе (18.Али Абдураҳмонов 78'), 21.Ғуломҳайдар Гулямов - 7.Диёр Туропов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (17.Санжар Қодирқулов 64') - 19.Жером Этаме (20.Жалолиддин Жумабоев 78').
Захира: 13.Рустам Нартаджиев - 5.Дилшод Комилов, 23.Игорь Чикризов, 98.Маъруф Жумаев.
АГМК: 35.Валижон Раҳимов - 70.Мирғиёс Сулаймонов, 15.Андрей Мишенко, 8.Абдулла Абдуллаев, 2.Акром Комилов (77.Нодир Абдураззоқов 90+1') - 4.Миржамол Қосимов, 63.Алишер Жалилов (29.Искандар Бусинов 87'), 88.Сиёвуш Ҳақназарий (14.Бобур Собиров 87') - 11.Мурод Тошматов (7.Дилшод Аҳмадалиев 78'), 27.Мартин Боаке (9.Зафар Полвонов 87'), 10.Хуршид Ғиёсов.
Захира: 1.Ботирали Эргашев - 6.Ихтиёр Холмўминов, 38.Суннатилло Абдуғаниев, 44.Мурот Эрматов.
Огоҳлантиришлар: Шерзод Файзиев 58', Жером Этаме 65', Абдумавлон Абдужалилов 86', Бобур Собиров 90+4

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига,. "Локомотив" кичик камбэк эвазига АГМКни мағлуб этди