
Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал жавоб учрашувларидан ўрин олган икки баҳс 16 март, чоршанба куни бўлиб ўтди.
«Ювентус» ўз майдонида «Вильярреал» билан баҳс юритди. Испан клуби 3:0 ҳисобида туринликлар устидан ғалаба қозонди. Меҳмонлар сафида Морено, Торрес ва Данжума ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
«Вильярреал» мусобақа чорак финалининг навбатдаги иштирокчисига айланди. Массимилиано Аллегри шогирдлари 1/8 финалдаёқ ўз юришини тўхтатишга мажбур бўлди. Жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳс 1:1 ҳисоби билан якунланган эди.
Европа Чемпионлар Лигаси
1/8 финал, жавоб ўйинлари
«Ювентус» Италия– «Вильярреал» Испания 0:3
Голлар: 0:1 – 78 Жерар Морено (пенальти), 0:2 – 85 Пау Торрес, 0:3 – 90 Данжума (пенальти).
«Ювентус»: Шченсни, Данило, Ругани (Дибала, 79), де Лигт, Де Шилё, Куадрадо, Рабьо, Локателли (Бернардески, 83), Артур, Мората (Кин, 86), Влаҳович.
«Вильярреал»: Рулли, Орье, Альбиоль, Пау Торрес, Эступиньян, Пино (Чуквуэзе, 65), Тригерос (Коклен, 64), Капу, Парехо (Педраса, 86), Ло Чельсо (Жерар Морено, 74), Данжума.
Огоҳлантириш: де Лигт (90).
Дастлабки баҳс — 1:1
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар