22:08 / 21.03.2022
1 355

Шармандали мағлубиятдан сўнг "Реал" Анчелоттини истеъфога чиқарадими?

Шармандали мағлубиятдан сўнг "Реал" Анчелоттини истеъфога чиқарадими?
Испания Ла Лигаси 29-туридан ўрин олган баҳсда "Реал" ўз майдонида "Барселона"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Маълумотларга кўра, мадридликлар раҳбарияти шармандали мағлубиятдан сўнг бош мураббий Карло Анчелоттини истеъфога чиқармайди. Улар италиялик мутахассиснинг ўйин учун танлаган тактикасини умуман тушунмаган, бироқ Анчелоттига имкон бермоқчи.

Лекин агар клуб Чемпионлар лигаси ёки Ла Лигадан бирини юта олмаса, Карло ўз вазифасидан озод этилади. Айни пайтда "қаймоқранглилар" ички чемпионатда энг яқин таъқибчисидан 9 очко олдинда бормоқда, ЕЧЛда эса, "Челси" қаршилигини синдириши лозим.

Томонлар ўртасидаги шартнома 2023 йилга қадар амал қилади. 62 ёшли мутахассиснинг келажаги шу мавсум якунида ҳал бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шармандали мағлубиятдан сўнг "Реал" Анчелоттини истеъфога чиқарадими?