09:39 / 03.04.2022
745

Улуғбек Бақоев: "Бугун 2 очко йўқотдик"

Улуғбек Бақоев: "Бугун 2 очко йўқотдик"
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Олимпик" (1:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида
- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи таймда бир нечта қулай вазиятларга эга бўлдик, бироқ улардан самара чиқмади. Гол урдик, аммо у офсайд туфайли бекор қилинди. Офсайд бормиди ёки йўқ, ҳозирча аниқ айтолмайман, кўриб чиқиш лозим. Бир киши кам бўлиб қолдик ва ундан кейин гол ўтказиб юбордик. Якунда дуранг қайд этдик, ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Йигитларга фаоллик учун раҳмат айтаман. Кўплаб вазиятлар бўйича ҳакамлар чиқарган қарорлардан норозиман. Балки бу комиссия томонидан кўриб чиқилар. Бугун 2 очко йўқотдик.

- Ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз? Уларга бир неча бор эътироз билдирдингиз...
- Бу футболда учрайдиган ҳолат. Биринчи Сардор Қулматов билан рўй берган ҳолат бўйича эътироз билдирдим. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди. Менимча, бу хато эди. Иккинчи эътирозим пенальти билан боғлиқ эди. Баҳсли ҳолатда нега ВАРъга мурожаат қилинмади, ҳайронман.

- Жасур Ҳасанов хусусида нима дея оласиз?
- У ҳақиқий профессионал. Ўйлашимча, жамоамиздаги энг яхши жисмоний ҳолатга эга футболчилардан бири.

- "Сўғдиёна" гол уришда қийинчиликка учрамоқда. 4 турда атиги 4 гол урди. Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, бугунги ўйинда қарийб 80% зарба ноаниқ кўриниш олди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?
- Сиз ўйинни томоша қилдингизми? Гол урдик, кўрдингизми? Яна 4-5 та вазиятга эга бўлдик. Бу – футбол. Нимадир ўхшайди, нимадир ўхшамайди. Биз ҳар доим гол уришни хоҳлаймиз, аммо ҳар доим ҳам ундай бўлавермайди.

- "Сўғдиёна" рақибдан келиб чиқиб тайёргарлик кўрганмиди ёки одатий тарзда машғулот олиб борганмиди?
- "Олимпик" – тартибли жамоа. Ўйини менга ёқади. Улар яхши футболчилар, мураббийларга эга. Ҳаммада ўз услуби бор. Албатта, "Олимпик"нинг кучли ва ожиз тарафларини билардик. Шунга яраша тайёргарлик олиб боргандик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоев: "Бугун 2 очко йўқотдик"