Шаҳрам Ғиёсовга ким рақиб бўлиши маълум бўлди

Шаҳрам Ғиёсовга ким рақиб бўлиши маълум бўлди
Фото: Instagram/@worldофбохингпромотионс
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (12-0, 9 КО) 7 май куни Лас-Вегасда (АҚШ) профессионал рингда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Шаҳрамнинг рақиби мексикалик Кристиан Гомес (22-2-1, 20 КО) бўлади, дея хабар беради «Sports.uz». Қайд этилишича, бу жанг битта юқори вазнда (-66,6 кг) минтақавий чемпионлик камари учун ўтказилади.

Мазкур бокс кечасининг асосий жангида супер ўрта вазн тоифаси мутлақ чемпиони Сауль Альварес (57-1-2, 39 КО) россиялик енгилмас чарм қўлқоп устаси Дмитрий Биволга (19-0, 11 КО) қарши жанг қилади. Жанг ярим оғир вазн тоифасида ўтказилади.

Шунингдек, Элнур Абдураимов (8-0, 7 КО) ҳам ушбу бокс оқшомида ўз жангини ўтказиши хабар қилинганди.

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган Ғиёсов WBA International камарига эгалик қилади. Шаҳрам WBA рейтингида еттинчи, IBF рейтингида эса 11-поғонани эгаллаб турибди. У сўнгги жангини 2021 йилнинг декабрь ойида Тошкентда ўтказиб, Кристиан Кориа устидан ғалабага эришганди.

Кристиан Гомес сўнгги жангини 2021 йил 26 ноябрда Хавиэр Франкога қарши ўтказиб, ғалаба қозонган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар