22:22 / 06.04.2022
654

Никола Лазаревич: "Ўзбекистон кубоги мусобақасида фақат ғолибликни мақсад қилганмиз"

Никола Лазаревич: "Ўзбекистон кубоги мусобақасида фақат ғолибликни мақсад қилганмиз"
Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Бугун кучли рақиб билан ўйнадик. "Навбаҳор" номдор жамоа ва таркибида маҳоратли футболчилар жам бўлган. Қийин ўйин бўлди. Вазиятлар яратдик, лекин фойдалана олмадик. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман.

- Айни дамда Қизилқум" Суперлигада пешқадамлик қилмоқда. Лекин бугун жамоанинг ўйини у қадар чиқмади. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Тўғри, бугун ютқаздик. Айтиб ўтганимдек, "Навбаҳор" оддий жамоа эмас. Улар бугун жуда кучли ўйин намойиш этишди. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмай мағлубиятга учрадик. Хато ва камчиликлар устида ишлашда давом этамиз.

- Кубок мусобақасидаги мақсад қандай?
- Ўзбекистон кубоги мусобақасида фақат ва фақат ғолибликни мақсад қилганмиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Никола Лазаревич: "Ўзбекистон кубоги мусобақасида фақат ғолибликни мақсад қилганмиз"