"Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" жамоасини мағлуб қилди (1:0). Учрашувдан кейин "шерлар" устози Славче Войнески ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Мезбонларни ўз майдонида мағлуб этиш жуда ёқимли. Беллашувга жиддий тайёрландик. Йигитларга яхши футбол учун раҳмат айтаман. Тавамба ва 77-рақамли футболчининг жуда хавфли эканини билардик. Ҳимоячилар уларга қарши ажойиб ўйнашди. Кескин кечадиган баҳс тақдирини қисқа ҳудудда тез ҳаракатланадиган тезкор футболчилар ҳал қилишини сезгандик. Шундай бўлди ҳам. Алибоев ва Эркинов ўйин суръатини ўзгартириб юборишди. Ғалабадан жуда хурсандмиз.
Ўйинимизда сир йўқ. Шунчаки, шароитларга яхшироқ мослашдик ва жиддий ҳозирлик қилдик.
Чап қанотимизни асосий ҳужум уюштирадиган жойимиз деб билмайман. Ҳар икки қанотдан ва марказдан ҳужумлар ташкил қилишга уринамиз. Бугун голни чап қанотдан уриб кетдик.
Ғалаба голи муаллифи Ҳожимат Эркинов эса шундай деди: "Дастлабки мағлубиятдан кейин бу сафар ютишимиз керак эди. Жамоа билан баҳсга яхши тайёргарлик қилдик ва ғалаба қозонишга эришдик. Жуда муҳим ютуқни қўлга киритдик. Уч очкога эга чиққанимиздан хурсандмиз". “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда